Ўзбекистонда углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун Россия банкининг имтиёзли маблағлари жалб қилинади

    Энергетика 24 ноябр 2020 469

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Москвага ташрифи доирасида «Газпромбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари Алексей Белоус билан музокаралар ўтказди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълумотига кўра, музокара давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган 2017–2021 йилларда углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш доирасида Россия банки маблағларини жалб қилишнинг асосий шартлари муҳокама қилинган.

    Музокараларда «Газпромбанк» АЖ билан 100 миллион доллар миқдорида олдиндан молиялаштириш ва Россия молия институтлари синдикати билан биргаликда ишлаб чиқилган 180 миллион доллар миқдоридаги узоқ муддатли кредит ажратиш масалалари кўриб чиқилди.

    Томонлар геологик қидирув ва бурғилаш ишларини, шунингдек, углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурларини амалга ошириш учун «Газпромбанк» маблағларини жалб этишнинг асосий шартларини белгилаб олди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates