Ўзбекистонда халқаро “Global Money Week” ҳафталигини ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди

    Молия 19 феврал 2021 401

    Марказий банк жорий йил 22-28 март кунлари дунё бўйлаб ўтказиладиган “Умумжаҳон пул ҳафталиги”ни (“Global Money Week”) Ўзбекистон Республикасида ўтказиш устида иш бошлади.

    Марказий банкда тижорат банклари вакиллари билан учрашув давомида ушбу кампанияни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида республика миқёсида кенг кўламли таълим ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

    Марказий банк Ўзбекистонда “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида амалга ошириладиган барча тадбирларни мувофиқлаштиради.

    Манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотлар “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (“Global Money Week”) кампаниясини ўтказишда иштирок этишга таклиф этилади.

    Маълумот учун: “Global Money Week” – болалар ва ёшларинг молия бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ҳар йили ўтказиладиган глобал таълим кампанияси. Молиявий таълимнинг ҳамда болалар ва ёшларни молия соҳасига жалб қилишнинг муҳим аҳамияти тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида дунёнинг турли мамлакатлари иштирок этишади. 2020 йилда ушбу тадбирга 175 та мамлакат жалб қилинди.