Ўзбекистонда халқаро меҳмондўстлик мутахассислари сертификати жорий этилади

    Туризм 26 октябр 2020 2571

    Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти AҚШнинг Рақобатдошлик, савдо ва иш ўринларини яратиш лойиҳаси кўмагида (the American Hotel & Lodging Educational Institute - AHLEI) қўшма лойиҳани амалга оширмоқда.

    Лойиҳа қуйидаги йўналишлардаги туризм соҳаси ходимларининг малакасини оширишга қаратилган:

    - Сертификатланган меҳмондўстлик саноати раҳбари (CHS);

    - Меҳмонларга хизмат кўрсатиш бўйича сертификатланган мутахассис (CGSP);

    - Меҳмондўстлик соҳасида савдо бўйича сертификатланган мутахассис (CHSP).

    Маълумки, туризм иқтисодиётнинг энг тез ривожланаётган, ва истиқболли соҳаларидан биридир. Бутун дунё туризм соҳасида профессионал даражада ўқитилган кадрларни талаб қилади. Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида соҳа ходимларини тайёрлашга ҳамда уларнинг малакасини оширишга эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан институт Ўзбекистондаги биринчи сертификатланган меҳмондўстлик мутахассислигига эга, хизмат кўрсатиш ва меҳмондўстлик соҳасида янги билим ва кўникмаларни эгаллашга тайёр потенциал номзодларни қидирмоқда. Сараланган номзодлар шу йилнинг декабрь ойида институт томонидан ташкил этиладиган ва AHLEI томонидан таклиф қилинган 3-5 кунлик сертификатланган меҳмондўстлик мутахассислиги бўйича онлайн семинарларида қатнашадилар. Муваффақиятли якунлангач, номзодларга халқаро сертификатлар берилади. Дастурда иштирок этиш учун номзод қуйидаги сифатларга эга бўлиши керак: - инглиз тилини яхши билиши;

    - камида 2 йил ишлаган лавозимдаги иш стажи;

    - малакаларнинг эълон қилинган дастурга мувофиқлиги;

    - юқори масъулият ва фидойилик;

    - ўрганиш ва ривожланиш истаги.

    Aгар сизга таклиф қизиқ бўлса ва сизда ушбу билим ва тажрибалар мавжуд бўлса, унда ушбу анкетани тўлдиришга улгуринг!

    - Certified Hospitality Sales Professional (CHSP): https://www.ahlei.org/wp-conte...

    - Certified Hospitality Supervisor (CHS): https://www.ahlei.org/wp-conte... ва 2020 йил 1 ноябргача turizmstudy@mail.ru электрон почта орқали юборинг, деб хабар беради туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates