баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Бойбўта Дўстқораев вафот этди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори, филология фанлари номзоди, кўплаб журналистларнинг устози Бойбўта Дўстқораев вафот этди.

    Таниқли олим, публицист, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори Бойбўта Дўстқораев 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси Бойбўта Дўстқораевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

    Бойбўта Дўстқораев 1942 йил 12 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги «Оқтўнли» қишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида 1969 йилдан иш бошлаган бўлса, қарийб ярим асрлик умрини ўқитувчи сифатида шу соҳада журналист кадрлар тайёрлашга ҳамда миллий матбуот тарихини изчил ўрганишга бағишлаган (https://saviya.uz/hayot/nigoh/matbuot-tarixi-bilimdoni/).

    Бойбўта Дўстқораев дастлаб адабий танқидчилик борасида тадқиқотлар олиб борган. 1986 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилганидан кейин, ўзбек матбуот тарихини ўрганишга киришган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг «Жаҳон журналистикаси назарияси, амалиёти ва тарихи» кафедрасининг мудири сифатида фаолият юритган. 2002 йил Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» шарафли унвони билан тақдирланган.

    “Янги Ўзбекистон” — “Правда Востока” газеталари таҳририяти жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates