Ўзбекистонда «яшил» энергия 9 миллиард кВт·соатга етди

    Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси шу йилнинг 22 октябрь соат 19:00 ҳолатига кўра 9 млрд кВт·соатга етди.

    Мазкур маълумотни Энергетика вазирлиги очиқларкан, бу Президентимиз томонидан 2023 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси ҳамда 2025 йил 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида белгилаб берилган стратегик вазифалар – иқтисодиётни иқлим ўзгаришларига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва «яшил» энергетика улушини кескин ошириш йўлида амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин ифодаси эканини таъкидлайди.

    Хабарга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси ишлаб турибди.

    «Яшил» энергия ҳисобидан:

    • 2 млрд 730 млн куб метр табиий газ тежалди;
    • Атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4 млн тонна зарарли моддалар олди олинди.

    Яна бир муҳим кўрсаткич, жорий йил бошидан 22 октябрь соат 19:00 ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 14 млрд 520 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу – мамлакатимиздаги умумий генерациянинг 23 фоизини «яшил энергия» ташкил этаётганини англатади.

    Бу эса 7,5 млн хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 млн хонадоннинг бир йиллик электр эҳтиёжига тенг!

    Эслатиб ўтамиз, бундан 29 кун аввал, яъни 23 сентябрь куни соат 14:00 да юртимиздаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиси 8 млрд кВт·соатни ташкил этган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates