Ўзбекистонда йирик габаритли электр узатиш тармоғи ишга туширилади

    Энергетика 11 июн 2020 2162

    “Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

    Қарор билан 2022 йилнинг декабрь ойида ишга тушириладиган "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ЕТТБ кредити буйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

    Қарорга кўра, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ лойиҳанинг самарали амалга оширилиши ва ЕТТБ кредитидан мақсадли фойдаланиш учун масъул ташаббускор ҳамда кредит олувчи ҳисобланади. Кредитни сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини тўлаш билан боғлиқ ҳаражатлар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates