“Ўзбекистонда юридик таълим ва фаннинг ривожланиш истиқболлари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро конференция ўтказилди

    Воқеа-ҳодисалар 17 сентябр 2021 858

    Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг конференциялар залида “Ўзбекистонда юридик таълим ва фаннинг ривожланиш истиқболлари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

    Тошкент давлат юридик университетининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган халқаро анжуманда давлат ва жамоат арбоблари, миллий ва хорижий мутахассислар, малакали юрист ва адвокатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва талабалар иштирок этди. Конференцияга Германия, Россия Федерацияси, Туркия, Польша, Қатар, Қирғизистоннинг нуфузли олий таълим муассасалари ва ташкилотлари экспертлари ва профессор-ўқитувчилари ташриф буюрди.

    Халқаро анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазири Русланбек Давлетов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик, юридик фанлар доктори, профессор Aкмал Саидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Раҳимжон Ҳакимов, Aнқара Йилдирим Боязид университети президенти, юридик фанлар доктори, профессор Ибраҳим Aйдинли, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори в.б Ханс-Ульрих Им ҳамда оналйн тарзда QS жаҳон университетлари рейтинги президенти ва асосчиси Нунзио Куакворелли сўз олиб, конференция иштирокчиларини самимий муборакбод этди. Қатнашчиларга конференциянинг мақсад-вазифалари, муҳокама мавзулари хусусида маълумот берилди.

    Шундан сўнг конференция иштирокчилари сессияларга бўлинган ҳолда, қуйидаги мавзулар юзасидан мунозараларга киришди:

    – оммавий ҳуқуқ фанларининг миллий ва халқаро миқёсда ривожланиш тенденциялари;

    – жиноят-ҳуқуқий соҳада илм ва фанни ривожлантириш масалалари: муаммо ва уларнинг ечимлари;

    – Янги Ўзбекистон ва халқаро ҳуқуқ: асосий ёндашувлар, минтақавий ҳамкорлик ва истиқболлар;

    – бозор иқтисодиётини тартибга солишнинг замонавий тенденциялари: миллий ва хорижий тажриба таҳлили.

    Aнжуман давомида иштирокчиларнинг мавзулар юзасидан маърузалари, учраётган муаммоларни бартараф этиш, соҳани янада ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланиб, якуний хулоса ва тавсиялар билдирилди. Шу билан бирга Ўзбекистонда юридик фаннинг истиқболларига оид устувор масалалар муҳокама қилиниб, бу борада қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

    Бундан ташқари, халқаро конференция доирасида ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Иштирокчиларнинг Тошкент давлат юридик университети ва университет музейига ташрифи ташкил этилди.

    Шунингдек, “Ҳуқуқшунослар учун янги авлод дарсликларини яратиш ва уларга бўлган талаблар” мавзусида давра суҳбати ҳамда ТДЮУ янги авлод дарсликлари тақдимоти ўтказилди.

    Тошкент давлат юридик университети

    Жамоатчилик ва ОAВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates