Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Маркази Бойсун тумани

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 12.05.2022 15:27 да (12.05.2022 йил, Гринвич бўйича 10:27 да) зилзила содир бўлди. Эписентр: Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани.

    Зилзила координаталари: 38,03 градус шимолий кенглик; 66,89 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.

    Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

    Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, 96 км.

    Қашқадарё вилоятида 4 балл, 132 км.

    Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 180 км.

    Жиззах вилоятида 3 балл, 246 км.

    Навоий вилоятида 3 балл, 265 км.

    Бухоро вилоятида 3 балл, 288 км.

    Сирдарё вилоятида 3 балл, 318 км.

    Тошкент вилоятида 2-3 балл, 396 км.

    Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 410 км.

    Фарғона вилоятида 2 балл, 496 км.