Ўзбекистондаги иккита канал халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистондаги иккита канал – “Дўстлик” ва “Эски Туятор” нуфузли “WHIS AWART 2025” (Бутунжаҳон ирригация мероси) мукофотига сазовор бўлди.

    Бу мукофот ҳар йили Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси томонидан ёши 100 йилдан ошган ва ҳамон фойдаланиб келинаётган, ноёб ирригация иншоотларига берилади.

    Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, “Дўстлик” канали Сирдарё дарёси ҳавзасида 100 йилдан ошиқроқ вақтдан буён барқарор ишлаб келаяпти. У Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали ўтувчи йирик трансчегаравий магистрал каналидир.

    “Эски Туятортар” канали эса Зарафшон дарёси ҳавзасидаги кўп асрлик иншоот. У кўлами жиҳатдан ҳам, техник ечимлари жиҳатидан ҳам ўз даврида илгари сурилган гидротехник ғояларни ифодаловчи ноёб обида ҳисобланади.

    Ҳозирги вақтда Халқаро ирригация ва дренаж комиссиясининг “Бутунжаҳон мероси деб тан олинган ирригация иншоотлари” реестрига дунё бўйича 177 та иншоот киритилган.

    “Дўстлик” ва “Эски Туятортар” каналлари Марказий Осиё минтақасидан бу рўйхатга кирган биринчи иншоотлар бўлди.

    10 сентябрь куни бўлиб ўтган Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси ижроия қўмитасининг 76-йиғилишида “Дўстлик” ва “Эски Туятортар” каналларига WHIS Award 2025 мукофотини топшириш маросими бўлди.

    Бу каналлар нафақат минтақавий, балки жаҳон миқёсида ҳам қимматли ирригация мероси эканини таъкидланди ва уларни сақлаш билан бирга замонавий технологиялар билан уйғунлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates