Ўзбекистондаги хорижий фуқаролар виза муддатини узайтириш учун энди онлайн мурожаат қилиши мумкин

    Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар my.gov.uz портали орқали виза муддатини узайтириш учун аризаларни онлайн топшириши мумкин.

    Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Бунинг учун my.gov.uz'да рўйхатдан ўтиб, қидирув орқали «Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун виза муддатини узайтириш» хизматини танлаш лозим.

    Кейин зарур маълумотлар тўлдирилиб, қуйидаги ҳужжатлар юкланади: виза муддатини узайтириш учун асос бўладиган ҳужжат, миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси.

    Агар ариза ишончли шахс ёки Ўзбекистон фуқароси бўлган яқин қариндош томонидан топширилаётган бўлса, нотариал тасдиқланган ишончнома ҳам илова қилинади.

    Аризалар 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиққач, давлат божи тўлови ҳақида маълумот юборади ёки камчиликлар аниқланса, рад этиш жавобини беради. Давлат божи тўланганидан сўнг, ариза берувчи 3 иш куни ичида миллий паспортни ваколатли органга топширади. 2 иш куни ичида паспортга тегишли рухсатнома ёпиштирилади.

    Хизмат пуллик бўлиб, белгиланган тартибда давлат божи тўланади. Давлат божи суммаларини мй.гов.уз порталида кўриш мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, ариза амалдаги виза муддати тугашига камида 10 кун қолганда топширилиши лозим. Янги онлайн хизмат хорижий фуқароларга вақтни тежаш, ортиқча қоғозбозликдан халос бўлиш ва жараённи шффоф амалга ошириш имконини беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates