Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди

    Туризм 7 июн 2022 2333

    Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.

    Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Шу боис хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишидан олдин коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этиладиган Махсус комиссиянинг баёнлари билан киритилган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қоидалар бекор қилинади.

    Комиссия Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалланишнинг динамик пасайиши, коронавирус инфекцияси билан касалланган ва шифохоналардан чиқарилаётганлар беморлар сонининг шифохонага ётқизилганлар сони, карантиндан чиқарилаётган фуқаролар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ижобий томонга ўзгарганлиги, шунингдек дунё мамлакатларида эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates