Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади

    Ижтимоий ҳаёт 30 апрел 2021 1085

    “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-689, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

    Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

        • Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
        • ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

    Қонунга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача:

    -айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади;

    -тадбиркорларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 – 1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

    Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates