Ўзбекистонга Хитойдан электробусларнинг навбатдаги партияси олиб келинмоқда

    Хитойнинг Yutong компаниясининг 100 та электробусидан иборат биринчи партияси Қозоғистон орқали Хоргосдан Ўзбекистонга жўнатилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳри жамоат транспортини ривожлантириш йўналишида 2025 йилда 200 дона электробуслар ва улар учун қувватлаш ускуналари хариди лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Мазкур харидларни амалга ошириш мақсадида ўтказилган энг яхши таклифлар танловида Хитой Халқ Республикаси «YUTONG BUS Co., Ltd.» компанияси ғолиб бўлган эди.

    Компания билан тузилган шартномага мувофиқ ҳаракат таркибларини етказиб бериш жараёни бошланди. Мазкур лойиҳа Хитойнинг Эксимбанки ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг молиявий кўлмагида амалга оширилмоқда.

    100 та электробусдан иборат биринчи партия Хоргосдан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга йўлга чиқарилди. Барча электробусларни жўнатиш жараёни жорий йилнинг сентябрь ойи охирига қадар якунланиши мўлжалланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates