ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги сурати
Бугун эса ушбу сайтда ўзбекистонлик Юлдуз Ражабованинг халқаро кинофестивалдаги ютуғи алоҳида эътироф этилган.
Фестиваль дастурига 47 та фильм киритилган. Халқаро ҳакамлар ҳайъати турли жанрдаги лойиҳаларни баҳолади, деб хабар беради ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати.
Мақолада «Энг яхши бадиий фильм» номинацияси, «Энг яхши режиссёр» ва «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинациялари, «Энг яхши сценарий» мукофоти каби мукофотларнинг ғолиблари ҳақида маълумот бера туриб, Ю. Ражабованинг ютуғи алоҳида таъкидланган.
Унда «Энг яхши аёл роли» мукофоти «Shamskamar» фильмидаги роли учун ўзбекистонлик Юлдуз Ражабова ва «Beyond the Rails» фильмидаги роли учун туркиялик Минэ Дўғанга берилди. «Энг яхши эркак роли» мукофотини озарбайжонлик Парвиз Мамедрзаев «Oil» фильмидаги роли қўлга киритди», — дейилади.
Шулар қаторида қозоғистонлик Самал Еслямова ТУРКСОЙнинг «Турк маданиятига қўшган ҳиссаси учун» махсус мукофотига сазовор бўлгани, Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти Туркманистоннинг «Китап» ва Қирғизистоннинг «Качкин» фильмларига топширилгани ҳақида хабарлар давом эттирилган.
ҚР Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази билан Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон миллий кино ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзолангани фестивалнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди.
Шунингдек, фестиваль доирасида давлат идоралари, миллий кино марказлари вакиллари, экспертлар ва кино ижодкорлари иштирок этган Турк дунёси фильмлари саммити бўлиб ўтди. Саммитнинг марказий мавзуси «Турк дунёси ва кино: ҳамкорликнинг янги уфқлари» бўлди. Муҳокама чоғида кино соҳасидаги давлат сиёсати, халқаро ҳамкорликда ишлаб чиқариш истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, кино орқали маданий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Kazinform.








