Ўзбекистонлик актриса ШҲТ фестивалида ғолиб бўлди

    Раъно Шодиева алданиб Сурияга кетиб қолган аёл образини маҳорат билан ижро этган.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилган ШҲТга аъзо давлатларнинг бадиий ва телевизион фильмлар фестивали (NFDC)да “Энг яхши аёл образи” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

    Кинематография агентлиги, “Central Asian Trade Company” (CATC) ҳамда “Dilshoh media” киностудиялари ҳамкорлигида тасвирга олинган “Аёл қисмати” кинокартинасида Раъно Шодиева алданиб Сурияга кетиб қолган аёл образини маҳорат билан ижро этган.

    — Бу кичкина меҳнат дея олмайман, катта меҳнат қилдик. Лекин бу меҳнатнинг мана бундай ёқимли дақиқалари бўлади, мен бундан жуда ҳам хурсандман. Конкурсга қўйилган барча фильмлар жуда юксак даражадаги картиналар эди, унда роль ижро этган актёрлар ҳам жуда истеъдоли, маҳоратли, лекин уларнинг орасидан мени танлашганидан бошим осмонга етди, — дейди Раъно Шодиева. — Бу нафақат менинг, балки бутун гуруҳимизнинг ютуғи. Ушбу фестивалдаги 8 та совриндан бири бизга насиб этди, демак бу бутун ўзбек киносининг ҳам ютуғи. Бундай эътирофлар ижодкор учун керак. Яна ва яна яхши ижод қилиш учун қандайдир бир илҳом беради санъаткорга.

    Маълумот учун, “Аёл қисмати” бадиий фильми Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган “2-Қўрқут ота” кинофестивалида “гран при”ни қўлга киритган ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига сазовор бўлган эди.

    Шунингдек, 2022 йил 24 декабрда бўлиб ўтган Олтин Хумо” Миллий кино тақдимотида ҳам Раъно Шодиева “Энг яхши аёл актриса” номинациясида ғолиб бўлган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates