Дастлабки маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги бошқа юк мошинаси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган 4 та мошинага урилиши натижасида ушбу мошиналар ёниб кетган.
Ушбу ҳодисалар оқибатида 1 киши вафот этган, 10 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) эса тан жароҳати олган.
Жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Ҳозирги вақтда ҳодиса Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси томонидан назоратга олинган.