Ўзбекистонлик чарм усталарининг «Elite Line-2022» халқаро кўргазмасидаги иштироки самарали давом этяпти

    Бизнес 11 август 2022 1197

    Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида «Elite Line-2022» халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Мазкур йирик анжуманда «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо 25 дан ортиқ компания жамоавий стенд билан ўз маҳсулотларини намойишга қўйган. Ўзбекистон экспозициясидан 1 200 ортиқ турдаги маҳсулотлар ўрин олди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш керак, «Elite Line» халқаро кўргазмаси учинчи бор ташкил этилаётганига қарамасдан унда иштирок этиш истагида бўлган брендлар ва компанияларнинг сони 500 дан ошган. Дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан келган чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар дастлабки кундан бизнес мулоқотларга киришди.

    Мазкур кўргазманинг яна бир афзаллиги бу ерда Қозоғистоннинг йирик байерлари иштирок этишидадир. Улар айни йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокараларга киришади.

    Кўргазманинг дастлабки куни бўлишига қарамасдан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларига қизиқиш юқори. Хусусан, Хоразмда жойлашган «Darital» корхонаси Олма-оталик улгуржи савдо вакиллари билан мулоқот ўтказди. Учрашувда корхонанинг эркаклар пойабзалларига катта қизиқиш билдирилди. Олма-отага экспорт қилиш масаласи кўриб чиқилди.

    Шунингдек, Фарғонада жойлашган «Merrwill» корхонаси эса Оқтау шаҳрида жойлашган савдо тармоғи вакиллари билан болалар пойабзалларини Қозоғистонга етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказди. Маҳаллий корхонамиз томонидан ишлаб чиқарилган болалар пойабзалларининг сифати ва нархи қозоғистонлик тадбиркорларга маъқул бўлди. Кўргазманинг навбатдаги кунида экспорт шартномасини имзолашга келишиб олинди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    «Elite Line-2022» халқаро кўргазмаси доирасидаги мулоқотлар давом этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates