Ўзбекистонлик ҳарбийлар Россия қуролли кучлари Халқаро минага қарши марказида бўлди

    Ҳарбий 31 март 2021 1726

    Россия-Ўзбекистон штаблараро музокаралар доирасида 30 мартда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий делегацияси Россия қуролли кучлари Халқаро минага қарши марказига ташриф буюрди.

    Россия Федерацияси Мудофа вазирлигидан хабар беришича, ташриф давомида ўзбекистонлик мутахассислар Россиянинг муҳандислик қурол-яроғ воситалари, ўқув жараёнини ташкиллаштириш, ўқув-моддий база, шунингдек Халқаро минага қарши марказ инфратузилмаси билан танишган.

    Учрашув доирасида минадан тозалаш соҳаси бўйича икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек марказда ўзбекистонлик ҳарбийларни тайёрлаш масалалари муҳокама этилган.

    «Марказнинг ҳарбий муҳандислари саперларни тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган ўқув-моддий базанинг ноёб объектлари билан таништирилди, шунингдек мутахассисларни гуманитар минадан тозалаш ишларига ўқитиш бўйича амалий машғулотлар намойиш этилди», — деб қўшимча қилди ҳарбий муассаса вакили.

    Шунингдек делегация россиялик саперларнинг Лаосс Халқ Демократик Республикаси ҳудудларини ва Сурия Араб республикаси шаҳарларини минадан тозалаш тажрибаси билан таништирилди, деб хабар беради «EADaily».

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates