Ўзбекистонлик ўқувчилар 52-халқаро кимё олимпиадасида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

    Жорий йилда бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазиятни инобатга олиб 52-Халқаро кимё олимпиадаси 25 июль куни масофавий тарзда ўтказилди.

    Жорий йилда бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазиятни инобатга олиб 52-Халқаро кимё олимпиадаси 25 июль куни масофавий тарзда ўтказилди. Кимё фанидан энг нуфузли ҳисобланадиган мазкур олимпиадада дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

    Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 2018-2019 ўқув йилида республика фан олимпиадасида ва қўшимча республика олимпиадаси ғолиблари орасидан саралаб олинган 4 нафар иқтидорли ўқувчи ҳимоя қилиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:

    Мирумид Миракбаров (Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей) (кумуш медаль)

    Дилшодахон Исаева (Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей) (кумуш медаль)

    Фирдавс Собиров (35-мактаб, Бухоро шаҳри) (бронза медаль)

    Акобир Нарзуллаев (49-мактаб, Бухоро вилояти, Жондор тумани) (диплом)

    Жорий йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз, фақат назарий босқични ўтказишди. Олимпиада синов жараёнини назоратчилар 4та вебкамера ёрдамида кузатиб боришди.

    Масофавий олимпиада Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицейда санитария гигиена ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилди.

    52-Халқаро кимё олимпиадаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли режалар ўзгартирилиб, масофавий ўтказилди. Ғолибларнинг медаллари ва дипломлари Туркиядаги ташкилий қўмита томонидан почта орқали жўнатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates