Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ – 2020” мусобақасида етакчилар сафида бормоқда

    Ҳарбий 3 сентябр 2020 1706

    Жорий йилнинг 23 августидан 5 сентябрига қадар Россиянинг Новосибирск шаҳри “Кольцово” дала-ўқув майдонида 2020 йилги “Халқаро армия ўйинлари” доирасида “Қўшин разведкаси аълочилари – 2020” мусобақаси ҳам бўлиб ўтмоқда.

    Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Тожикистон, Хитой, Жанубий Осетия, Конго ва Лаос қўшин разведкачиларининг жамоалари ўзаро белашмоқдалар.

    Ушбу танлов V босқичдан иборат бўлиб, жамоалар “Десант бўлиб тушиш ва марш-бросокни амалга ошириш”, “Механик-ҳайдовчилар мусобақаси”, “Разведкачи сўқмоғи”нинг тўсиқларини енгиб ўтиш”, “Ўқ отиш”, “Разведка бўлинмасининг вазифани бажаргандан сўнг йиғин пунктига чиқиши” шартлари бўйича беллашмоқдалар.

    Ҳамюртларимиз узунлиги 800 метр бўлган, жами 22 та тўсиқдан иборат “Мажмуавий разведкачилар йўлаги” тўсиқларида машқларни бажариб, ушбу шартда Россия жамоасидан кейин фахрли II-ўринни эгалладилар.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонлик разведкачилар ўз гуруҳида юқори натижаларни кўрсатиб, қурол-аслаҳалар ва тўлиқ жанговар экипировкада сувли тўсиқдан сузиб ўтиш шартини 13 дақиқаю 22 сонияда бажариб, мусобақа пешқадамига айландилар.

    Юртимиз разведкачиларига “Мусобақанинг қолган босқичларида ҳам яхши натижаларга эришиб, Ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришларида омад тилаймиз.

    Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳарбий разведкачилар 2017, 2018 йилларда 3-ўринни эгаллашган бўлса, 2019 йилда эса фахрли 2-ўринга сазовор бўлишган эди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates