Ўзбекистонлик санъаткорлар Италиядаги фестивалнинг гран-присини қўлга киритишди

    Ўзбекистон жамоаси ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган “Лазги” рақсини ижро этди

    Италиянинг Агридженто шаҳрида 5-12 март кунлари “Internazionale Del Folklore” 65-халқаро фестивали бўлиб ўтди. Танловда дунёнинг 29 давлатидан 52 фольклор жамоалари иштирок этди? деб хабар беради “Дунё” АА.

    Эътиборлиси, фестиваль ташкил этилганидан буён илк бор унинг саҳнасига Марказий Осиё давлатларидан гуруҳлар кириб келди.

    Ўзбекистон Давлат филармониясининг “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли “Лазги” рақсини ижро этди.

    Ансамбль ЮНЕСКО томонидан Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган Хоразм лазги рақсини ижро этгани учун фестивалнинг бош совринини қўлга киритди.

    Ҳакамлар ҳайъати санъаткорларнинг ажойиб хореографияси ва чиройли саҳна либосларини алоҳида эътироф этди.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates