Ўзбекистонлик шифокорлар Россиянинг тиббиёт марказида малака оширмоқда

    Таълим 20 декабр 2021 1850

    Жорий йилнинг ўзида 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис Германия, Жанубий Корея, Россия, Туркия каби тиббиёт соҳаси тараққий этган мамлакатларга малака ошириш учун юборилди.

    Эътиборли жиҳати, кардиохирургия, нейрохирургия, эндокринология, урология, нефрология, онкология каби қатор йўналишларда тажриба орттирган ушбу мутахассислар бугунги кунда ўз билим ва малакаларини юртимиз тиббиёт тизимини янада ривожлантиришга йўналтиряпти.

    Ана шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида куни кеча Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2 нафар шифокор-морфологи ҳамда 5 нафар ҳамшираси Россиянинг Д. Рогачев номидаги Болалар гематология, онкология ва иммунология марказига малака ошириш учун юборилди.

    Шу ўринда савол туғилади: хўш, тажриба алмашиш учун нега айнан ушбу марказ танланди?

    Гап шундаки, Д. Рогачев номидаги тиббий тадқиқот маркази болалар гемотологияси ва онкологиясини ривожлантириш бўйича Россиянинг «локомотив»и ҳисобланади.

    Мазкур нуфузли тиббиёт муассасаси негизида ўткир лейкемия, қаттиқ ўсма ва марказий асаб тизими ўсмаларини даволаш бўйича қатор тадқиқотлар ўтказиш йўлга қўйилган. Эътиборли жиҳати, бунинг натижасида ўткир лейкемияга чалинган болаларнинг 85 фоиздан ортиғи касалликдан буткул соғаймоқда.

    Айтиш жоизки, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ушбу марказда малака ошириш дастури беморларни парвариш қилиш, цитостатик препаратларни тайёрлаш, ёрдамчи даво ўтказиш, беморларни пункцияларга тайёрлаш, болалар гематология ва онкологияси бўйича стандарт операцион муолажалар тартибини ўзлаштиришни ўз ичига олади.

    Шунингдек, морфолог-шифокорлар дастури халқаро классификациялар бўйича ташхислаш ва янги диагностика усулларини ўрганишдан иборат. Курслар назарий ва амалий қисмларни ўз ичига олиб, мутахассисларнинг касбий малакасини янада оширишга хизмат қилади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали айни пайтда мамлакатимиздаги 11 та олий таълим муассасасида тиббиёт мутахассислари тайёрланаётганлиги эслатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates