Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Италияда иш фаолиятини бошлади

    Миграция агентлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган пилот лойиҳа доирасида Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Италияда иш фаолиятини бошлаш учун йўл олди.

    Лойиҳа Ўзбекистон ва Италия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, тиббиёт мутахассисларига Европа давлатларида қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолиятини ташкил этишни мақсад қилади.

    Пилот лойиҳа доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан танлаб олинган 10 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тил тайёргарлигисиз, синов тариқасида Италияда 3 ойлик юқори маошли иш фаолиятини бошлади. Улар иш жараёнида итальян тилини ўрганиш ва маҳаллий тиббиёт тизимига мослашиш имкониятига эга бўлади.

    Дастурнинг асосий мақсади — икки давлат тиббиёт тизимлари ўртасидаги фарқларни таҳлил қилиш, иш усулларини таққослаш ва самарали интеграцияни таъминлашдан иборат. Италиялик мутахассислар ўз навбатида ўзбекистонлик тиббиёт ходимларининг малакасини баҳолайди.

    Синов гуруҳи Ўзбекистонга қайтганидан кейин, касб хусусиятларидан келиб чиқиб, махсус ўқув дастури ишлаб чиқилади. Кейинчалик Италияда ишлаш истагини билдирган 3500 нафар ўрта тиббиёт ходимлари шу дастур асосида Ўзбекистонда тайёрланиб, Италияда ишга жойлаштирилади.

    Миграция агентлиги бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилишини, келгусида бошқа Европа давлатлари билан ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилишини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates