баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистонлик тиктокер Россияда энг сердаромадли деб топилди

    Бўш вақтда 12 октябр 2020 93

    "Forbes” журнали ўзбекистонлик Раҳим Абрамовни Россиянинг энг сердаромад тиктокери деб топди. У бир йилда 10 млн рубль даромад олган.

    Биринчи ўринга ўзбекистонлик 22 ёшли Раҳим Абрамов лойиқ деб топилди. У 9,5 миллион нафар обуначига эга. Ўтган йилда унинг TikTok’дан олган даромади 10,47 рублни ташкил қилган.

    Нашрнинг ёзишича, Раҳим Абрамов Ўзбекистонда туғилган, 16 ёшида спорт мактабида ўқиш учун Читага кўчиб келган. У ерда компьютерларга дастур ўрнатиб пул топган. Техникумга ўқишга қабул қилинмаганлдан кейин ишлаб топган пулларини сарфлаб, Москвага келган. Пойтахтга келган пайтида ёнида 10 минг рубль пули бўлган, холос.

    Абрамов дўсти билан пул ишлаш учун қисқа видеолавҳалар — вайнлар олишни бошлаб, Instagram’даги лойиҳага “Не мажоры” деб ном берган ва бир йил ичида 300 мингга яқин обуначи тўплаган. Аммо ўзининг дастлабки каттароқ пулини уч йил аввал ўзи мустақил равишда видео суратга олишни бошлаганда ишлаб топган. Биринчи ойда 100 минг рубль ишлаган. Кейинроқ 200 минг рубль йиғган ва бор пулига камера сотиб олган.

    “Авваллари Instagram’даги пост нархи 600-700 минг рубль атрофида эди. Ҳозир мен фақат шартномалар асосида йирик лойиҳалар қиламан, чунки мен энди артистман”, — деган у “Forbes Digest”га берган интервьюсида.

    Рейтингнинг иккинчи поғонасини тожикистонлик 21 ёшли Дина Саева (Мадина Басаева) эгаллади. Уни 16,4 миллион нафар обуначи кузатиб боради. Йиллик даромади 4,93 миллион рублни ташкил қилган.

    Учинчи ўрин беларуслик 23 ёшли Алексей Савкога насиб қилган. У 6,5 миллион нафар обуначига эга профилидан 4,81 миллион рубль ишлаб топган.