Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистонлик ёш олимлар Буюк Британияда ўтказилаётган халқаро конференцияда қатнашди

    Фан 17 август 2022 555

    Унда энергетикадаги глобал ўзгаришлар ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ҳамда уларга мослашиш борасидаги жорий чора-тадбирлар чорраҳасида юзага келадиган кенг кўламли ижтимоий масалалар ўрганилди.

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган ва «ERGO Analytics» тадқиқот компанияси томонидан амалга оширилаётган фундаментал илмий тадқиқотлар лойиҳасининг ёш олимлар илмий жамоаси «Science Direct» компанияси кўмагида Манчестер Университети (Буюк Британия)да ўтказилган «Energy and Climate Transformations: 3rd International Conference on Energy Research & Social Science» халқаро конференциясида қатнашди. Энергия соҳасидаги тадқиқотлар ва ижтимоий фанларга ихтисослашган бу халқаро конференция энергетика ҳамда жамият ўртасидаги ўзаро алоқани ўрганиш борасидаги асосий глобал илмий форумлардан бири саналади.

    Конференция доирасида «ERGO Analytics» жамоаси Европа ва Осиё мамлакатларидан келган 20 дан зиёд муаллиф-иштирокчиларнинг илмий тадқиқотлари тақдимотида, маърузаларда, воркшоплар ва муҳокамаларда қатнашди, шунингдек ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда энергетик қашшоқлик муаммоларини ҳал қилишда инновацион ёндашиш, энергетикада ижтимоий инновациялар, энергетик сиёсатда гендер тафовутини бартараф этиш ва бошқа мавзулардаги спикерларнинг махсус сессияларида иштирок этди.

    Бундан ташқари илмий натижалар тақдимоти доирасида «ERGO Analytics» жамоаси «Renewable energy, CO2 emissions and innovative human capital: evidence from Europe and Central Asia» мавзусида илмий мақола маърузаси билан чиқиш қилди.

    Тадқиқот 1995 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда Европа ва Марказий Осиёнинг 26 та мамлакатида улгерод ташламалари ҳамда инновацион ривожланиш, иқтисодий ўсиш, хорижий капитал оқими ва қайта тикланувчан энергия манбалари ўртасидаги узоқ муддатли ўзаро алоқани ўрганади.

    Тадқиқот натижалари кўрсатишича, Ўзбекистондаги ИТТКИга жалб қилинган тадқиқотчилар сони билан ўлчанувчи инновацион фаолиятнинг ўртадан юқори даромад (upper middle income) даражасига эга ривожланаётган мамлакатларнинг ўртача кўрсаткичи миқёсигача ўсиши, энергия самарадорлигининг ошиши, яшил энергетика секторининг ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларидаги тузилмавий ўзгаришлар туфайли, узоқ муддатли истиқболда, иқтисодий ўсишгагина эмас, балки минтақада карбонат ангидрит гази ташламасининг 22 фоизга қисқаришига ҳам сабаб бўлади.

    Постер-сессия доирасида жамоа Дания, Полша, Греция, Япония ва бошқа мамлакатлар олимлари билан учрашувлар ўтказди. Илмий тадқиқотнинг натижалари «Elsevier» компаниясининг иқтибос олиш даражаси юқори бўлган журналларидан бирида чоп этилади ва Scopus маълумотлар базасида индексацияланади, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates