Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси сезиларли даражада ошган

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатимизнинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

    Маълумотга қараганда, 2022 йилнинг олти ойида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 14,5 фоизга ўсиб, 4 миллиард АҚШ долларига етган. Бу умумий савдо ҳажмининг 14,1 фоизи демакдир.

    Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт 1,7 миллиард долларни (ўсиш 19,1 фоиз), импорти эса 2,3 миллиард долларни (ўсиш 11,4 фоиз) ташкил этди.

    Шундай қилиб, олти ой мобайнида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 2,5 миллиард долларни (ўсиш 9,9 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми $757,4 миллионга, импорт ҳажми эса 1,7 миллиард долларга етди.

    Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 659,9 миллион долларни (ўсиш 30,3 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 529,1 миллион долларни, импорт ҳажми эса 130,9 миллион доллардан иборат бўлди.

    Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 485,8 миллион долларни (ўсиш 8,5 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 133 миллион долларга, импорт ҳажми эса 352,8 миллион долларга етди.

    Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 340,4 миллион долларни (ўсиш 16,2 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 257,2 миллион доллар, импорт ҳажми эса 83,2 миллион доллар бўлди.

    Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади – 62 фоиз. Қирғизистонники 17 фоиз, Туркманистонники 12 фоиз ва Тожикистонники 9 фоизни ташкил қилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates