Ўзбекистоннинг метрология соҳасидаги натижалари халқаро даражада эътироф этилди

    Баҳолашда хорижий етакчи метрология ташкилотларининг 10 нафар экспертлари иштирок этишди.

    Ўзбекистон миллий метрология институтида lSO/lEC 17025 халқаро стандартига асосан жорий этилган сифат менежмент тизими KООМEТ томонидан баҳолаш аудити ўтказилди.

    Баҳолашда хорижий етакчи метрология ташкилотларининг 10 нафар экспертлари иштирок этишди.

    КООМEТ ташкилоти томонидан жорий этилган сифат менежмент тизимини баҳолаш ва тасдиқлаш ишлари белгиланган халқаро ҳужжатга асосан электр ва магнетизм, узунлик, масса, босим, зичлик ва қовушқоқлик, фотометрия ва радиометрия, ионлаштирувчи нурланиш ҳамда ҳарорат лабораторияларида амалга оширилди.

    Баҳолаш аудити давомида институтдаги ўлчаш ва калибрлаш имкониятлари намойиш этилиши Ўзбекистонинг ўлчаш натижаларини халқаро даражада эътироф этилишига эришишда яна бир қадам қўйилди.

    Сифат менежмент тизимини баҳолаш аудити якунига бағишланган КООМEТ Техник қўмитасининг "Сифат форуми"нинг навбатдаги 34-йиғилиши Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон миллий метрология институтида ўтказилди. Унда Ўзбекистонда lSO/lEC 17025 халқаро стандарти асосида жорий этилган сифат менежмент тизими ижобий баҳоланди.

    Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда метрология соҳасини ривожлантириш мақсадида хорижий халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Институт 2018 йилда Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси (BIPM) аъзо мақомини олди. 2019 йилда эса Осиё-Тинч океани қонунчилик метрологияси форумига аъзо бўлди. Бундан ташқари Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти (OIML), Давлат метрология муассасалари Евроосиё ҳамкорлиги (KООМЕТ) каби халқаро ташкилотлар билан муносабатлар ривожланиб бормоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates