“Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” танловининг якуний натижалари эълон қилинди

    Туризм 3 июл 2020 2215

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Гастрономик туризм ассоциацияси томонидан юртимизнинг гастротуристик салоҳиятини янада ошириш, юқолиб бораётган ноёб таомларни қайта тиклаш ва уларни дунёга танитиш мақсадида Ўзбекистоннинг ноёб таомлари танлови элон қилинган эди.

    Танловга жами 37 нафар иштирокчи ўз рецептлари билан иштирок этди. Жумладан, Андижон вилоятидан - 2 нафар, Фаргона вилоятидан - 3 нафар, Жиззах вилоятидан - 1 нафар, Навоий вилоятидан - 2 нафар, Қашқадарё вилоятидан - 1 нафар, Қорақалпоғистон Республикасидан - 4 нафар, Самарқанд вилоятидан - 4 нафар, Сирдарё вилоятидан - 3 нафар, Сурхондарё вилоятидан - 2 нафар, Хоразм вилоятидан - 4 нафар, Тошкент вилоятидан - 4 нафар ва Тошкент шаҳридан 7 нафар иштирокчи танлов учун таомлар рецептларини юборган. Юборилган ҳар бир материал экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан диққат билан ўрганилди.

    Дастлаб улар орасидан 15 таси саралаб олинган бўлса, сўнг 7 нафар иштирокчи якуний босқичга ўтказилди. Танлов материаллари юборилган рецептларнинг оригинал ва қадимийлиги, рецептда таом тарихига оид қизиқарли маълумотлар ва фактларнинг мавжудлиги, танлов низомига тўлиқ амал қилинганлиги каби мезонлар асосида аноним тарзда баҳоланди.

    Танлов якунларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларига лойиқ деб топилди: 1-ўрин: Азамат Рўзибоев 2-ўрин: Анвар Хўжақулов 3-ўрин: Нозимабону Шербековалар ташкилотчилар томонидан 5 000 000 (беш миллион), 3 000 000 (уч миллион) ва 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади.

    Сараланган рецептлар “Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” китобига иштирокчининг исм фамилияси билан бирга киритилади. Китоб бир неча хорижий тилга таржима қилинади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates