Ўзбекистоннинг қулай сармоявий муҳити Татаристонда тақдим этилди

    Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 200 миллион АҚШ долларидан ошгани қайд этилгани баробарида Татаристон билан барча жабҳаларда ҳамкорликнинг янада чуқурлашишига умид билдирилди.

    Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Татаристон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган «Татаристон ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш» мавзусига бағишланган тадбирда иштирок этдилар.

    Унда Бош консул Фахриддин Насриев «Ўзбекистон Республикасининг Татаристон Республикаси билан савдо алоқалари» мавзусида маъруза қилди. Дипломат ўз чиқишида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, сармоядорларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва тақдим этилаётган имтиёз ҳамда преференциялар ҳақида атрофлича тўхталди.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар рўй бераётгани, ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири миллий иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва унинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви учун барча зарур шарт-шароитлар эканлигигаа алоҳида эътибор қаратилди.

    Бош консул, шунингдек, Россия Ўзбекистоннинг муҳим ва ишончли ҳамкори экани, ўзаро савдо-иқтисодий муносабатлар жадал ривожланаётганини таъкидлади.

    Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 200 миллион АҚШ долларидан ошгани қайд этилгани баробарида Татаристон билан барча жабҳаларда ҳамкорликнинг янада чуқурлашишига умид билдирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates