Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

    27 сентябр – “Бутунжаҳон туризм куни”да Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган қатор шахсларни “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Улар қаторида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Aлишер Курманов ҳам “Туризм фидойиси” мукофоти билан тантанали равишда тақдирланди.

    “Туризм фидойиси” кўкрак нишони 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан таъсис этилган ҳамда ҳар йили давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ва чет элдаги ватандошлар хизматлари, фаол тарғибот ишлари учун мукофотланади.

    Aлишер Курманов 2018-2019 йилларда Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси сифатида профессионал фаолият юритиб, хорижий давлатлар билан парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, 2019-2025 йилларга мўлжалланган Туризмни ривожлантириш стратегиясини тўлақонли бажариш йўлида турли вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича салмоқли ишларни амалга оширди ҳамда мамлакатимизда туризм соҳасига оид мураккаб муаммоларни ҳал қилишда тизимли равишда кўмак кўрсатди.

    A.Курманов Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатидаги фаолияти доирасида икки томонлама иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда давлатлараро ҳамкорлик, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, туризм соҳасини ривожлантириш йўлида сезиларли ўзгаришлар юз берди.

    2020 йил июн ойидан бошлаб Киев-Тошкент-Киев йўналишида Украинанинг «UIA» ва «SKYAP» авиакомпаниялари мунтазам рейсларининг йўлга қўйилиши, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини туроператорлар ва мутахассислар орасида тарғиб қилиш бўйича ўтказилган семинарлар, конференсиялар, "Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси", "Зиёрат туризмини ривожлантириш" каби тадбирлар доирасида юртимизга бўлган қизиқишни сезиларли даражада оширилиши шулар жумласидандир.

    Мунтазам равишда Б2Б форматида Ўзбекистон ва Украинанинг энг йирик туроператорлари ("Pan Ukraina", «TPG», «AkkordTour», "Visa Senter", "Kiyev aʼlo dam olish klubi") билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари, Украина мусулмонлари диаспораси орасида "зиёрат туризми"ни оммалаштириш учун Украина мусулмонлари диний бошқармаси билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик, академик соҳада, шу жумладан "Ипак йўли" халқаро туризм университети билан туризм соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича кенгайтирилган алоқаларнинг Ўзбекистон туризми ривожидаги ҳиссаси беқиёсдир.

    Таъкидлаш жоизки, Украинанинг етакчи нашрларида чоп этилган мамлакатмиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақолалар ва интервьюлар Ўзбекистон тарихи ва бой маданий меросига оид дастурлар сайёҳлар оқимини кучайтиришга хизмат қилади.

    Шу муносабат билан, Туризм ва спорт вазирлиги Aлишер Курмановни салмоқли меҳнати учун муносиб мукофот билан табриклайди ва юртимиз равнақи йўлидаги келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates