Ўзбекистон—Қозоғистон ҳамкорликдаги ўқуви бошланди

    Ҳарбий 3 ноябр 2021 1433

    Қозоғистон Республикасида «Қалқон-2021» ўзбек-қозоқ ўқувлари бошланди.

    Жамбул вилоятининг «Гвардейский» ўқув маркази ҳамда «Матибулоқ» дала ўқув майдонида ўтказилиши режалаштирилган машғулотларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг иштирокчиларга қурол-аслаҳалар бириктирилиб, барча ҳарбий хизматчилар ҳудуддаги шарт-шароитлар билан таништирилди.

    Ушбу ўқув машғулотлари ҳарбий ҳамкорлик соҳасини ривожлантириш ва жанговар биродарликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Таъкидлаш керакки, «Қалқон-2021» ўзбек-қозоқ ўқувлари дастлаб 2019 йилда юртимизда ўтказилиб, ҳарбий ҳамкорликка мустаҳкам асос қўйилган эди.

    Бошқарув органлари жипслигини таъминлаш, бўлинмаларнинг гуруҳ таркибида ва шахсий билим, кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қиладиган ўқув машғулотлари ҳафта охирига қадар давом этади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates