Ўзбекистон–Саудия Арабистони: парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 31 декабр 2022 890

    2022 йил 30 декабрда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш ва таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Мулоқотда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига тарихий ташрифи ва унинг якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда имзоланган битимлар ўзаро манфаатли алоқаларни сифат ва мазмун жиҳатидан юқори босқичга олиб чиққани таъкидланди.

    Икки томонлама ҳамкорлик муносабатларида парламентлараро алоқаларининг ўрни муҳимлиги ва мазкур йўналишда алоқалар кўламини кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

    Шу маънода парламентлараро дўстлик гуруҳлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, парламентлар раҳбарлари ва аъзоларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

    Шунингдек, таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам эътибор марказида бўлиб, мазкур йўналишда биргаликликда амалга оширилаётган лойиҳаларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates