“Ўзбеккино” қишги премьералар мавсумини эълон қилади

    Маданият 11 ноябр 2020 2752

    "Ўзбеккино" Миллий агентлиги декабрь ойидан бошлаб, 50дан ортиқ фильмларнинг қишги премьералар мавсумини эълон қилади.

    Қишги премьералар мавсуми давомида 18та тўлиқ метражли ва 21та қисқа метражли бадиий фильмлар, 15та ҳужжатли, 3та анимацион ва “Зумраша” киножурналининг янги 4та сони телевидение ва кинотеатрлар орқали намойиш этилади. Шунингдек илк бора, 11та телевизион миллий сериаллар тақдим этилади.

    Тақдимоти кутилаётган фильмлар рўйхатида жумладан, ўзбек кинематографиясининг устаси Бақо Содиқовнинг “Беҳбудий” тарихий драмаси фильми, истеъдодли режиссёрлар Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” тарихий-муаллифлик фильми, Мансур Абдухолиқовнинг "Тенгиз" бадиий фильми, Аюб Шахобидиновнинг “Рангсиз тушлар” психологик драмаси, Зулфиқор Мусоқовнинг “Алвидо, сценарист” фильми, Ҳилол Насимовнинг “Мерос” тарихий драмаси, Эргаш Мўминовнинг “Орзулар қанотида” мусиқий комедияси, Нозим Тўлахўжаевнинг “Танҳо Қайиқ” драмаси, Иброҳим Расуловнинг “Муҳаббат баҳори” мелодраммаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

    Ёш режиссёрлар Муҳаммадали Искандаровнинг “Мен террорчи эмасман”, Акром Шохназаровнинг “101 рейс”, Шохрух Расуловнинг “Бир кунлик тўй”, Мурод Иноғомовнинг “Изтироб”, Азамат Аҳроровнинг “Лола гулим” каби фильмлари ҳам намойиш этилади. Шунингдек, ҳамкорликдаги ко-продакшн маҳсулотлари - моҳир режиссёрлар Рустам Сагдиевнинг “Барон 2”, таниқли япониялик режиссёр Киёси Курасавининг “Дунёнинг бир чеккаси”, Рашид Маликов ва Рамил Фазлиевнинг “Сумбул” каби фильмлари тақдим этилади.

    “Дебют” студиясида янги иш бошлаган ёш ва истеъдодли режиссёрларимиз томонидан суратга олинган 20 дан ортиқ тўлиқ ва қисқа метражли фильмлар ҳам мавсум премьераларидан ўрин олган. Бундан ташқари, “Авлоний”, “Ибрат”, “Беҳбудий”, “Муҳаббат баҳори”, “Маҳалладошлар” каби миллий киносериаллар премьералари ҳам телевидение орқали намойиш этилиши режалаштирилган. Яна “Ўзбеккино” тарихида илк бор телеканаллар билан ҳамкорликда суратга олинаётган “Қодирхон” (МУ5), “Нажоткорлар” (Zo'r TV), “Она замин” (Sevimli TV), “Орзулар палатаси” (МУ5), “Дард” (Sevimli TV) каби миллий сериаллар телевидение орқали томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

    Яна Дониёр Шокировнинг “COVID-19:Синовли кунлар”, Бобур Йўлдошевнинг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Йўлбарс изидан”, Шуҳрат Маҳмудовнинг “101” каби кўплаб ҳужжатли фильмлар ҳам премьерага тайёрланмоқда. “Сеҳрли қаламдон”, “Жасур Қутқарбоев”, “Автосаргузаштлар 6” мультипликацион фильмлари ҳам телевиление орқали эфирга узатилади.

    Мавсум премьералари рўйхати билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

    "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates