"Ўзэлтехсаноат" биносига қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди

    Инсоният ҳаёти учун муҳим бўлган сув, газ, электр энергияси каби керакли манбаларни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

    Мамлакатимизда бу борадаги чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан ёғилғи-энергетика ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёжни узлуксиз таъминлаш, қуёш ва шамол сингари қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш, уларни самарали қўллаш орқали аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастури бугун ўз натижасини бера бошлади.

    “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси биносида ўрнатилган қуёш фотоэлектрик тизими электр энергиясидан янада самарали фойдаланиш ва харажатларни сезиларли тежашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Номинал 20 кВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизими уюшма биносидаги электр тақсимлаш тизимига уланган бўлиб, нафақат ўз эҳтиёжи учун қўшимча яшил энергия манбаи сифатида, балки ҳудудимизда ўрнатилган электрмобиллар учун қувватлаш ускунасига ҳам уланган. Шундай қилиб “Яшил энергия”ни ишлаб чиқаришдан унинг истеъмолигача бўлган ягона тизим яратилди. Бу ишлардан мақсад “яшил” технологияларни жорий этиш самарадорлиги ва улардан манфаатли фойдаланиш мақсадида республикамизда яратилган имкониятларни кенг намойиш этишдан иборатдир.

    —Бу йўлни ўзимиз босиб ўтиб, Ўзбекистон шароитида қўшимча энергия олиш имкониятларини, Президентимизнинг бу борада қўйган талаблари нечоғлиқ муҳим эканлигини тармоқ корхоналари билан биргаликда ўз тажрибамизда синаб кўриб, халқимизга шундай имкониятлар борлигини кўрсатиб беришдан хурсандмиз, – дейди “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов.

    "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси

    ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates