Ўзганинг номига онлайн кредит расмийлаштирган шахс қўлга олинди

    Жиноятчи ушбу операцияни бажариш учун "Ipoteka-Retail” мобил иловасидан фойдалангани маълум бўлди.

    Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли Х.Х. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган пластик картасига номаълум шахс томонидан 15.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилиб, айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

    Ўрганиш давомида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Наманган туманида яшовчи 30 ёшли И.Н. содир этганлиги аниқланди. Унга кўра, И.Н. “Ipoteka-Retail” мобил иловаси орқали Х.Х.нинг номига 15.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ушбу пулларни ўзлаштириб олганлигини маълум бўлди. И.Н.га нисбатан Ўз. Рес. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

    Қонунга мувофиқ, И.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates