Ўзини осган қиз юзасидан расмий муносабат билдирилди

    Хавфсизлик 2 июл 2020 2042

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Жўраева ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганлиги юзасидан баёнот

    2020 йил 9 май куни Косон тумани, И.Каримов кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келган М.Жўраева (2002 й.т.) ўзини осиб, вафот этган.

    Текшириш давомида, марҳума М.Жўраеванинг турмуш ўртоғи билан ўрталарида доимий равишда уриш-жанжал бўлиб келганлиги, турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб уриб тан жароҳати етказиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб келганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 08.06.2020 йилда Косон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.