"Ўзсувтаъминот" АЖ тизимида аҳоли муражаатлари билан ишлашнинг ҳолати қандай?

    АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов тизимда аҳоли муражаатлари билан ишлаш масаласи,  муаммо ва ечимлар ҳақида маълумот берди.

    Қайд этилишича, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти тизимида истеъмолчиларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш, уларнинг муаммоларига ижобий ечим топиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, акциядорлик жамияти бошқарувининг марказий аппарат таркибида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳудудий сув таъминоти масъулияти чекланган жамиятларида Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимлар фаолият юритади.

    Жорий йилнинг бошидан бугунги кунга қадар умумий келиб тушган мурожаатлар сони 70833 тани ташкил этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳалқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонасидан акциядорлик жамиятига жами 23 120 та мурожаат келиб тушган. Шундан 22 220 таси ўрнатилган тартибда ижобий ҳал этилган бўлиб, 845 таси ўрганиш жараёнида.

    “Хотин-қизларнинг муаммолари бўйича 1211 ишонч телефони” орқали 179 та мурожаат келиб тушган.

    Акциядорлик жамиятига келиб тушган мурожаатлардан жами 20 573 таси, яъни, 93 фоизи қаноатлантирилган бўлиб, шундан 14 046 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг 92 фоизи ичимлик суви таъминоти, шу жумладан, ҳисоблагичларни ўрнатиш ва қиёслашдан ўтказиш, сувнинг сифати, сув босими, марказлашган сув тармоғини тортиш, авария ҳолатлари билан боғлиқ бўлса, 5 фоизиини оқова сув хизматлари билан боғлиқ муаммоларни ташкил этади. Мурожаатларнинг қолган 3 фоизида эса бошқа масалалар кўтарилган.

    Таъкидлаш жоиз, тўғридан-тўғри акциядорлик жамиятига келиб тушаётган мурожаатларнинг 80 фоизини ҳудудий сув таъминоти корхонасига мурожаат қилган ҳолда ўша ҳудуднинг ўзида ҳал этиш имконияти мавжуд.

    “Хотин-қизларнинг муаммолари бўйича 1211 ишонч телефони” орқали келиб тушган 179 та мурожаатнинг 177 тасига асосли жавоблар берилган, 2 таси ўрганиш жараёнида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates