«Ўзтемирйўлконтейнер» томонидан Ҳиндистондан Қозоғистонга биринчи поезд йўлга қўйилди

    2024 йилда ушбу йўналиш бўйлаб Ҳиндистондан Ўзбекистонга (Мундра – Сергели) 20 та йигирма футлик контейнер ташувлари муваффақиятли амалга оширилган эди.

    Транспорт йўлакларини кенгайтириш ва халқаро юк ташишларни ривожлантириш доирасида «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ, «ТУЛМ» ОАЖ ва «Кедентранссервис» АЖ ҳамкорлигида Ҳиндистондан Қозоғистонга биринчи контейнер поезди йўлга қўйилди.

    Таркибида 12 та йигирма футлик контейнер бўлган поезд Ҳиндистоннинг Мундра портидан Қозоғистоннинг Сороковая станциясига Ҳиндистон-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон йўналишида ҳаракатланиб, 1 585 км денгиз орқали ва 4 300 км темир йўл орқали босиб ўтади.

    2024 йилда ушбу йўналиш бўйлаб Ҳиндистондан Ўзбекистонга (Мундра – Сергели) 20 та йигирма футлик контейнер ташувлари муваффақиятли амалга оширилган эди.

    «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ бошқарув раиси М.К.Мирҳамидовнинг таъкидлашича, компания Ҳиндистон – Марказий Осиё мультимодал йўналишида мунтазам контейнер поездларини йўлга қўйишни режалаштирган.

    Бу ўз навбатида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда экспортёр ва импортёрлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates