«Ўзтўқимачиликсаноат»: экспорт ҳажми 143,5 фоизга ўсди

    Саноат 15 апрел 2021 1043

    «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда тармоқ корхоналари томонидан 2021 йилнинг дастлабки чораги якунига кўра, 648,1 млн.долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди ва республика экспортидаги улуши 29 фоизни ташкил этди.

    Илк бора корхоналар томонидан бир ойлик маҳсулот экспортида рекорд натижа қайд этилди – 240 миллион доллардан ошди. Маҳсулотлар жами 55 та давлатга йўлланган.

    Уюшмаси матбуот хизматининг хабарида биринчи чоракда тўқимачилик экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 143,5 фоиз ўсганлиги қайд этилади. Уч ойда 452 млн.долликлик маҳсулот етказиб берилган. Шундан, март ойида амалга оширилган экспорт ҳажми 243,5 млн.долларни ташкил этиб, бу январь ойига нисбатан 123,6 фоизга, февраль ойига нисбатан эса, 117,6 фоизга ошганлигини кўрсатади.

    Республикада ишлаб чиқарилган жами тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ҳажмининг 56,1 фоизи экспортга, қолган қисми эса ички бозорга йўлланди.

    Рауф НУРУЛЛАЕВ

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates