Паҳлавонларимиз жаҳон ва Осиё очиқ чемпионатида иштирок этади

    Спорт 19 ноябр 2020 2820

    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида спортнинг баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш тури бўйича ёшлар, катталар ва фахрийлар ўртасида бир вақтнинг ўзида Осиё очиқ чемпионати ҳамда жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига мувофиқ, 2020 йил 19-24 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган мусобақада ватанимиз шарафини миллий терма жамоа аъзолари – Воҳиддин Нажмидинов, Ёдгорой Нажимова, Жавоҳир Қурбонов ҳамда Асадбек Ўзгамовлар ҳимоя қилишади.

    Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича ёшлар, катталар ва фахрийлар ўртасидаги Осиё очиқ чемпионати ҳамда жаҳон чемпионати мусобақалари Санкт-Петербург шаҳридаги «АРEНА НОВА» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда 300га яқин иштирокчи қатнашиши режалаштирилган, дея хабар қилади вазирлик ўз сайтида

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates