Пандемия даврида мактабларда хавфсиз муҳит яратиш муҳим вазифа

    Саломатлик 20 октябр 2020 579

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси даврида мактабларда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун хавфсизлик тартибларига амал қилиш бўйича муҳим кўрсатмалар, миллий меъёрлар ва қоидаларни акс эттирган тарқатма тарғибот материалларини ишлаб чиқди.

    Бугун Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ушбу материалларни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга топширди.

    Тарқатма материалларни топшириш маросимида ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ҳамда ваколатхонанинг Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Суфанг Гуо иштирок этди.

    Тадбирда таъкидланганидек, ЮНИСEФнинг техник кўмаги билан ўзбек ва рус тилларида мактаб раҳбарияти учун 20 минг нусхада қўлланма ҳамда ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналар учун 223 минг нусхада постер чоп этилди. Мактабларда хавфсиз муҳитни яратишга бағишланган қўлланма ва ахборот материаллари оддий ва тушунарли шаклда ишлаб чиқилган бўлиб, улар ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда ўқувчиларни ўз саломатлигини асрашга ўргатиб, уларда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

    Шунингдек, ЮНИСEФ томонидан пандемия даврида мактабга бориш қоидалари, қўлларни тўғри ювиш ва нафас олиш гигиенаси бўйича ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида анимацион видеороликлар ҳам тақдим этилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates