Пандемия даврида қайси ходимларга ва қанча миқдорда моддий рағбатлантириш белгиланган?

    Биласизми? 11 август 2020 2636

    Ижтимоий тармоқларда пандемия даврида тиббиёт, СЭОМ ва бошқа ходимларга давлат томонидан ажратилаётган маблағлар аслида тўлаб берилмаётганига оид хабарлар кўпаймоқда.

    Таъкидлаш жоизки, турли сабаблар билан вақтида тўлаб берилмаган маблағлар ваколатли органлар саъй-ҳаракатлари билан ундириб берилмоқда. Биргина Жиззах вилояти Дўстлик туман адлия бўлими томонидан СЭОМ ходимларига 24 миллион 412 минг 800 сўм ундириб берилди.

    Бироқ айрим ҳолларда қўшимча маблағ тўланиши лозим бўлган тоифага кирмайдиган ҳамюртларимиз томонидан ҳам маблағ тўлаб берилмаётганига оид норозичиликлар учрамоқда.

    Бу каби тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида қонунчиликка кўра пандемия даврида қайси ходимларга ва қанча миқдорда моддий рағбатлантириш белгиланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

    1. Президент Фармонига (ПФ-5969-сон 19.03.2020 й.) асосан тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинди.

    2. Президент қарорига (ПҚ-4652, 26.03.2020 й.) асосан коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

    • врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
    • ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
    • кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
    • бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.

    Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ:

    • коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга тўланадиган бир марталик тўлов миқдори 100 миллион сўм;
    • коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига тўланадиган бир марталик тўлов миқдори 250 миллион сўм бир йўла бериладиган қўшимча тўловлар белгиланди.

    3. Президент қарори (ПҚ-4695, 24.04.2020 й.) билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (Санитария-эпидемиология хизмати) ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:

    • лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдори тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга оширилди;
    • меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширилди.

    Бунда 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

    4. Ҳукумат қарорига (458-сон 30.07.2020 й.) мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилди:

    • врачлар – 5 миллион сўм;
    • ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар) – 4 миллион сўм;
    • ҳайдовчилар – 3 миллион сўм.

    Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.

    5. Ҳукумат қарори (461-сон 04.08.2020 й.) билан: вақтинчалик шифохоналар, шунингдек, коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарда фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун Президент қарорига (ПҚ-4652, 26.03.2020 й) мувофиқ махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланиши кўзда тутилди.

    Бундан ташқари, Президент Фармонида (ПФ-5969-сон 19.03.2020 й.) белгиланган 6 фоизлик тўлов қуйидаги тўловларга алмаштирилди:

    1. Ҳукумат қарори (446-сон 20.07.2020 й.) билан 2020 йил 20 июлдан кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларини белгиланди:

    • врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;
    • ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;
    • ҳайдовчиларга — 1,0 миллион сўм.

    2. Ҳукумат қарори (461-сон 04.08.2020 й.) билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

    • врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;
    • ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;
    • кичик тиббиёт ходимларига — 1,0 миллион сўм;
    • бошқа ходимларга — 500 минг сўм.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates