Пандемия пайтида Томскда мигрантларга талаб ошмоқда

    Томск вилоятида 6 мингдан ортиқ чет элликлар расмий иш билан таъминланган, коронавирус пандемияси даврида мингга яқин янги меҳнат шартномалари тузилган. Бу ҳудудда мигрантлар орасида ишсизлик ошмаганини англатади.

    Вилоят расмийларининг маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларига нисбатан Томскда мигрантларнинг ишсиз қолиш муаммоси ва бунинг оқибатида турли ноқонуний хатти-ҳаракатларга мойиллигининг ортиши хавфи йўқ. Аксинча, чет эллик ишчиларга талаб юқори.

    Ҳудуддаги меҳнат мигрантлари асосан ўрмон ва қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати ва қурилиш соҳаларида иш билан банд.

    Таъкидлаш жоиз, 5 майдан патент асосида ишловчи фуқаролар ҳужжатнинг амал қилиш муддатини Россия Федерациясидан чиқмасдан бир неча бор узайтириши мумкин. Бундан ташқари, 15 мартдан 15 июнгача чет элликлар шахсий даромад солиғини тўлаши шарт эмас ва бу даврда патентнинг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates