Пандемия хитойлик тадбиркорларга омад олиб келди

    Бутун дунё янги турдаги коронавирус таъсири остида қолаётган бир пайтда Хитойда интернет тадбиркорлари мамлакатнинг энг бадавлат кишилари сифатида эътироф этилди

    “Hurun” тадқиқот институти томонидан тузилган «Хитой бойлари» рейтингида халқаро онлайн тижорат гиганти – “Alibaba group” асосчиси Жек Ма 1-ўринни эгаллади. Эпидемия туфайли онлайн харидларга талаб ошганлиги ортидан Ма шахсий бойлиги 58,8 миллиард долларга етган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 45%га ўсди дегани.

    2-ўрин “Tencent” телекоммуникация компанияси директорлар кенгаши раиси Ма Хуатэнга насиб қилди. Унинг бойлиги 57,4 миллиард долларни ташкил этган.

    Бадавлатлар рейтинги орасида интернет ва ахборот технологиялари ишбилармонларидан ташқари булоқ суви таъминотчиси ҳам жой олди. “Nongfu” бренди остида ичимлик суви ишлаб чиқарувчи компания эгаси 66 ёшли Чжан Шаьшан 53,7 миллиард долларлик бойлиги билан рейтингда 3-ўринни эгаллади.

    Мазкур рўйхатни тайёрлашда иштирок этган тадқиқотчи Руперт Хоогеверф мамлакатда акциялар нархи ошганлиги сабабли ўтган йили ҳар ҳафта янги миллиардер пайдо бўлганлигини таъкидлар экан, «Дунё бир йил ичида бундай катта бойликнинг пайдо бўлишига гувоҳ бўлмаган» деди.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йил хитойлик миллиардерлар рўйхатига яна 257 киши қўшилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates