Пандемиядан ҳам қўрқинчлироқ: Билль Гейтс инсоният учун 2 асосий таҳдидни айтди

    Гейтс асосий таҳдидлар сифатида – иқлим ўзгариши ва биотерроризм бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳар йили «пандемия пайти»га қараганда, кўпроқ одамлар иқлим ўзгаришидан азият чекиши мумкин, дея башорат қилди ишбилармон.

    Америкалик ишбилармон ва Microsoft асосчиси Билль Гейтс яқин келажакда инсониятга зарар етказиши мумкин бўлган 2та таҳдидни айтди.

    ОАВ кўпинча миллиардернинг 2015 йилда айтган сўзларини келтиради. Ўшанда Гейтс «яқин 10 йил ичида «инсониятни ўлдирадиган» мумкин бўлган нарса - бу уруш эмас, балки ўта юқумли вирус бўлади, деб айтганди.

    Унга кўра, энди инсониятга зарар етказишни истаган ҳар қандай одам хавфли вирусни яратиши мумкин.

    Аввалроқ, Microsoft асосчиси Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида дунё COVID-19 пандемиясидан ўн баравар ёмонроқ бўлиши мумкин бўлган кейинги пандемияга тайёр эмаслигини айтганди. «Умид қиламанки, икки йилдан сўнг вазият бошқача кўринишга эга бўлади. Вакциналар, тестлар, дори-дармонлар, эпидемиология, мониторинг - жуда кўп нарса қилиш керак», - деди у.

    Гейтснинг сўзларига кўра, коронавирус зилзилалар, торнадолар ёки иқлим ўзгариши сингари бир хил даражада, кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди, бундай таҳдидга жавоб глобал бўлиши керак.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates