Паралимпиа чемпиони ва рекордчиси Бобуржон Омоновга Андижон шаҳридан 2 хонали уй берилди

    Спорт 14 сентябр 2021 1165

    Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли майдонда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчилари ва ғолибини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтган XVI Паралимпия ўйинларига мамлакатимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этди. Якунда 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 160 дан зиёд давлат орасида 16-ўринни эгаллади.

    Пара енгил атлетика мусобақасининг F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Бобуржон Омонов 14,06 метр натижани қайд этиб, олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Шу билан бирга, ядро улоқтириш бўйича паралимпия рекордини янгилади.

    Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, Паралимпия ўйинларининг барча иштирокчиларини, хусусан, Бобуржон Омоновни эришган ютуғи билан қутлади. Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилаётган шароитлар ҳамда бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юксак натижаларга эришаётган андижонлик спортчилар хусусида гапирди.

    Вилоят ҳокими Президент фармонига асосан «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган, паралимпиада чемпиони ва рекордчиси Бобуржон Омоновга Андижон шаҳрида қад ростлаган 16 қаватли янги уйнинг 2 хонали квартираси калитини тантанали равишда топширди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates