Паралимпия қўмитаси таркибида янги мактаб ташкил этилади — Президент

    Ҳукумат 10 сентябр 2021 1194

    Президент Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинлари иштирокчилари билан учрашувда келгуси мусобақаларга стол тенниси, қиличбозлик, камондан отиш, велоспорт, от спорти, бадминтон сингари турлар бўйича ҳам йўлланмалар учун курашиш кераклигини таъкидлади.

    Давлат раҳбари бўлғуси Паралимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўриш учун масъулларга топшириқлар берди.

    Унга кўра:

    - хорижий мамлакатлардан энг тажрибали мутахассис ва мураббийларни жалб қилинади;

    - пара-спорт турлари бўйича иқтидорли атлетларни саралаш ва уларнинг захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштирилади;

    - спорт таълими масканларида тегишли ўқитиш дастурлари ва методикасини жорий қилиш билан бирга, уларда паралимпия бўлимларини ташкил этиб, қўшимча квоталар ажратилади;

    - 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси қошида Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этилади;

    - пара-спортчиларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш мақсадида, уларни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига бириктирилади;

    - «Амирсой» тоғ-чанғи спорт мажмуаси ҳамда «Ҳумо-Арена» муз саройи базаларида паралимпиячилар учун шароит яратилади;

    - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг пара-спорт бўйича юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийларни кенг жалб этган ҳолда, Қўмита таркибида «Матонат мактаби»ни ташкил этилади;

    - жисмоний имконияти чекланган бўлса-да, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳасидаги катта ютуқлари билан намуна бўлиб келаётган замондошларимиз ҳақида публицистик асарлар, кўрсатув ва эшиттиришлар, ижтимоий роликлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates