Паралимпиячилар онлайн мусобақада куч синашди

    Спорт 30 июл 2020 1466

    Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси olympic.uz сайтининг маълум қилишича, бугун мамлакатимиз пара-атлетчилари онлайн мусобақада куч синашди.

    Илк бор республика миқёсида ташкил қилинган мусобақада Ангрен, Андижон, Қўқон, Фарғона, Самарқанд, Навоий ва Тошкентда истиқомат қилаётган спортчилар ZOOM платформасида енгил атлетиканинг турли йўналишларида баҳслашишди. Мазкур турнир YouTube ижтимоий тармоғида жонли эфирда намойиш қилинди.

    Мутахассисларнинг эътирофига кўра, онлайн мусобақада қатнашган София Бурҳонова, Нурхон Қурбонова, Ҳусниддин Норбеков, Бобур Омонов, Элбек Қаҳрамонов каби спортчилар баҳслар давомида Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмаси учун ўтказилган халқаро мусобақалардаги кўрсаткичларни деярли такрорлашди. Улардан 4 нафари эса сўнгги жаҳон чемпионатидаги «чўққини» забт этди.

    Бу, карантин талабларига амал қилган ҳолда уй шароитида шуғулланаётган пара-атлетларимизнинг бўлғуси халқаро турнирларга ва энг муҳими, 2021 йили Японияда бўлиши кутилаётган ёзги Олимпия ва паралимпия ўйинларига белгиланган режа асосида олиб борилаётганлигидан далолат.

    Мусобақаларни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутахассислари бевосита кузатиб боришди.

    Тўлқин РЎЗИЕВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates