Паркентда халқаро узум сайли бўлиб ўтмоқда

    Тадбирда 30 дан ортиқ давлатларнинг мазкур соҳадаги йирик ва етакчи компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.

    – Ушбу фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, нафақат юртимиз, балки, чет мамлакатларга биргина вилоятимиз мисолида туризм салоҳиятини кенг намойиш этиш, миллий маҳсулотимиз брендини жаҳон бозорида муносиб ўринга эга бўлишини таъминлаш, қадимий узумчилик ва виночилик тажрибаси ҳамда боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навларини кенг оммалаштиришдир, – дейди Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Беҳзод Қобулов.

    Икки кун давом этадиган, фестивал доирасида кўнгилочар концерт дастурлари, илмий-амалий семинарлар ташкил этилиб, турли номинациялар бўйича Республика кўрик-танловлари, хорижий ва маҳаллий етакчи мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади.

    Корея, Сингапур, Белорусь, Грузия, Озарбайжон каби 30 дан ортиқ давлатларнинг виночилик соҳасида йирик ва етакчи компаниялари вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Фестиваль доирасида бизнес тақдимотлари ва музокаралар ўтказилиб, шартномалар ва битимлар имзолаш учун барча шароитлар яратилган.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates