Паркентдаги қурилишда автокран қулаб тушди. Машинист вафот этди

    Ташвишли хабар 4 феврал 2023 1815

    Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Заркент қишлоғи Ёзувчилар уюшмаси ижод уйи олдида янги йўл ўтказгич қурилишида ишлаётган автокран қулаши билан боғлиқ видео тарқалди.

    Бу бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» муносабат билдирди.

    Таъкидланишича, автокран темир-бетон балканинг оғирлиги 30,6 тонна бўлган иккита кран ёрдамида монтаж қилиш вақтида қулаган.

    Автокран билан юз берган бахтсиз ҳодиса юкни бир нечта кранлар билан кўтариш асосида амалга оширилмагани сабабли рўй бергани айтилади.

    Автокранининг оғиб кетиши оқибатида автокран машинисти тан жароҳатлари олгани сабабли «Кўприкқурилиш трести» УК қарашли «13-Кўприкқурилиш отряди» ходимлари томонидан Паркент тумани шифохонасига ётқизилган. Оғир жароҳатлар олгани сабабли автокран машинисти шифохонада вафот этган.

    Таъкидланишича, «Кўприкқурилиш трести» УКга қарашли «13-Кўприкқурилиш отряди» «QYL-YO‘L KO‘PRIK QURILISH TAʼMIR» МЧЖ билан шартнома имзолаган. Ушбу ҳужжатда буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи ходимларини кунлик тиббиёт кўригидан ўтказиши ва меҳнат муҳофазаси тадбирларини ўтказиш лозим бўлган банд алоҳида кўрсатиб ўтилган.

    «QYL-YO‘L KO‘PRIK QURILISH TAʼMIR» МЧЖ томонидан шартнома бандларига риоя қилмагани, яъни мунтазам равишда хавфсизлик чораларини кўрмагани сабабли ушбу бахтсиз ҳодиса рўй берган», дейилади маълумотда.

    Маълум қилинишича, иккита кран билан бир вақтнинг ўзида юкни кўтариш ва кўчиришга фақат қуйидаги шартлар бажарилган тақдирдагина рухсат берилади:

    • иккала краннинг мутлақ хизмат кўрсатиш қобилияти ва тормозларнинг бир вақтнинг ўзида ишлаши;
    • кранлар механизмлари ва ҳар бир кранга тушадиган юкларнинг тезлиги, юк кўтариш қобилияти мутаносиблиги;
    • Агар юк траверс ёрдамида кўтарилса, у ҳолда унинг ташиш қобилияти кўтарилаётган юкнинг массасига мос келиши керак.

    Кранлар тенг кўтариш қобилиятига эга бўлганда, траверс тенг қулочли бўлиши керак, яъни юк илгаги унинг ўртасида бўлиши керак.

    Расмий хабарга кўра, Тошкент вилояти меҳнат инспекцияси мутахассислари томонидан содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш ўтказилади ва улар хулосалари ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates